UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  3 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  15 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25

Сардор Азмун: «Эрон билан бирга Ўзбекистон ҳам ЖЧ-2018га чиқишига тилакдошман» Янгиликлар

Сардор Азмун: «Эрон билан бирга Ўзбекистон ҳам ЖЧ-2018га чиқишига тилакдошман»

Биз учун муваффақиятсиз якунланган Ўзбекистон – Эрон учрашувидан сўнг меҳмонларнинг етакчи футболчиларидан бири Сардор Азмунни суҳбатга тортдик.

«Ростов» клуби ҳужумчиси дастлаб ўзбекистонлик журналистларга рус тилида гаплаша олмаслигини, фақат форс тилида интервью бера олишини маълум қилиб, узр сўради. Тожик тили форсчага жуда яқинлиги боис, Сардор билан суҳбатлашишга деярли қийналмадик.

— Сардор, аввало Ўзбекистон билан ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Бу сиз учун кутилган ғалаба бўлдими?


— Ўзбекистон билан ўйин оғир ўтишини кутган эдик. Чунки бу жамоа билан ўйинларимиз осон кечмаган. Олдимиздаги вазифа ғалаба қозониш эди. Ўйин бошида гол ура олганимиз жуда муҳим бўлди. Айнан ушбу гол рақибларимиз режаларини бузди деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда яхши ҳимояландик ва якунда ғалабани қўлга киритдик.



— Ушбу ғалаба Эронни яна гуруҳ фаворитига айлантирадими?


— Ҳали бундай дейишга барвақт. Чунки эндигина 3 та ўйин ўтказдик, ҳамма ўйинлар олдинда. Тўғри, ҳозирча пешқадам бўлдик аммо Жанубий Корея билан ўйиндан кейин жавдал яна ўзгариши мумкин. Қолаверса, Ўзбекистон термасида ҳам ҳали жуда яхши имконият бор.

Қисқа савол-жавобдан кейин Азмун микс-зонани тарк этган бўлсада, бироз ўтиб ҳужумчи қолган саволларимизга ҳам жавоб беришга рози бўлди.azmun

— Ўйиндан олдин Карлос Кейруш ҳам, эронлик футболчилар ҳам Ўзбекистон кучли рақиб жамоа эканлигини такрорлашганди. Бу хавф асосли бўлиб чиқдими?


— Фикримча, Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини кўрсата олмади. Мураббийларимиз рақибнинг ўйинини ўрганишган ва бизга кучли ва кучсиз жиҳатларини айтишганди. Кўрсатмаларни тўғри бажардик ва Ўзбекистонга ҳеч қандай имконият бермадик. Шунга қарамай, мен Ўзбекистонни кучли рақиб деб ҳисоблайман.

— Ўйин бошланишидан олдинги чигалёзди машғулотлари пайтида Одил Аҳмедов билан нима ҳақида гаплашдингиз?


— Аҳмедов билан Россияда чемпионати доирасида учрашиб турамиз. Одилни захира ўриндиғида ўтирганлигини кўриб, у билан кўришдик. Жароҳати борлигини билгач, унга тезроқ соғайишини айтиб, бир-биримизга омад тиладик.


— Бугун асосий таркиб эмас, захирадан майдонга тушганлигингиз нима билан боғлиқ?

— Бу мураббийларимизнинг ўйинга режаси эди. Афсуски, иккинчи бўлим якунида икки марта жуда яхши вазиятлардан фойдалана олмадим. Ўйингоҳдаги муҳит менга ёқди. Эрон билан бирга Ўзбекистон ҳам ЖЧ-2018 чиқишига тилакдошман.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика