

Биринчи даврадаги ўйинда “қалдирғочлар"нинг қули баланд келган ва 3:0 ҳисобида ўз майдонларида ғалаба қозонган. Бўлажак беллашув олдидан “қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Сардор Азимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бухорога яхши кайфиятда келдик. “Бухоро” жамоаси билан ўйинларимиз ҳар доим муросасиз кечган. Бўлажак ўйин ушбу турдаги энг яхши ўйинларидан бири бўлишига ишонаман. Бу учрашувга белгиланган тартибда тайёргарлик кўрдик. Жамоадошларимиз билан фақат ғалаба учун курашамиз. Бизни фақат ғалаба қониқтиради ва буни бор кучимиз билан исботлашга ҳаракат қиламиз - дейди Сардор Азимов.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди


