Сардор Абдураимов: “Қарши ҳужум тактикамиз иш берди”

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2016
“Машъал” - “Бухоро” жамоалари учрашуви (2-0) сўнгида, дастлабки гол муаллифи Сардор Абдураимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Чунки “Бухоро” жамоаси 3-ўрин учун курашда қатнашмоқда. Мақсадимиз ҳимояни мустаҳкам ушлаб, қарши ҳужумда рақибларга гол уриш эди. Йигитлар билан аҳилликда ўйнаб мақсадимизга эришдик.

Бу ғалабамиз вилоятимизнинг яна бир жамоаси “Насаф”га учинчи ўринни олишига қулай имконият яратиб берганидан хурсандман.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia