UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   2 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   2 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  3 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  0 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  1 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  6 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  9 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  5 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  8 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0 10:45ПРО-Лига. "Қўқон-1912" бугун ғалаба қозонса, расман Суперлигага ўтиш ўйини иштирокчисига айланади   1 10:25Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  43 10:00Карло Анчелотти: "Хавотирдаман, муаммоларимиз индивидуал эмас — жамоавий"  20

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат Янгиликлар

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат

Дунёнинг энг машҳур стадионларидан бирига фото саёҳат қиламиз.

Бугун сиз билан Мадриднинг "Реал" клуби аренаси "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюрамиз.



"Реал" стадиони жаҳоннинг энг машҳур ареналаридан бири ҳисобланади ва ҳар йили миллиондан ортиқ туристлар бу ерга ташриф буюради. "Сантьяго Бернабеу" стадиони 1947 йилда очилган, аммо бундан олдин арена 1924 йилда очилган ва 1936-1939 йилларда қамоқ сифатида фойдаланилган. Бугун "Сантьяго Бернабеу" янги технологияларга мослаштирилган (лифтлар, иситиш тизими, вип секторлар). Бундан ташқари стадионнинг ўз метро бекати бор.


Кассадан чипта оласиз ва стадионга марҳамат. Лифт сизни аренанинг энг юқори қисмига олиб чиқади. Трибуналар бўшлигига қарамай стадионинг кўриниши сизда ҳайратда қолдириши аниқ.


Саёҳатимизни музейда давом эттирамиз. Музейда сиз клубнинг деярли барча совринлари билан танишишингиз мумкин. Бу ерда энг кўп суратга тушиладиган жой УЕФА Чемпионлар лигаси Кубокларининг олдида. Музейдаги энг "қария" соврин 1908 йилги Испания Кубогидир. Музейнинг бир қисми клубнинг баскетбол жамоасига бағишланган, бу жамоа ҳам Европада катта ютуқларга эришган.




Музейдаги совринлардан сўнг вип зонага ўтамиз. Бу ерда "Реал Мадрид" президенти ва клуб томонидан таклиф қилинган машҳур инсонлар (бизнесменлар, актёрлар, сиёсатчилар) учун жой ажратилган. Ушбу жойларда теридан қилинган ўриндиқлар, телевизион экранлар бор. Бу ўриндиқлар ортида президент ва меҳмонлар учун махсус бар бор. Айнан шу ерда жамоанинг кийиниш хонасига ўтиш мумкин. Шундай қилиб, клуб президенти пастга тушиб, керак бўлса футболчилар билан суҳбат қуриши мумкин.





Энди эса тоннельга йўл оламиз ва у ердан майдонга чиқиб борамиз. Майдонга чиққанингиздан сўнг захира ўриндиғида дам олишингиз, суратга тушишингиз мумкин.



Навбат кийиниш хонасига. Деярли барча стадионларда мезбонларнинг кийниш хонасига кириш мумкин эмас. "Реал" ҳам ушбу қоидага риоя қилади. Рақиб жамоа кийиниш хонасига кирар эканмиз бу ер душ кабиналари, жакузилар билан жиҳозланганига ва массаж кабинетига кўзимиз тушади. Кийиниш хонасида оқ ва кўк ранглардан фойдаланилган.



Кийиниш хонасидан сўнг саёҳатимиз матбуот залида давом этади. Бу ерда бутун дунёдан ташриф буюрган журналистлар "Қироллик клуби"нинг футболчи ва мураббийларига савол беришади. Сиз мураббийнинг жойида ўтириб суратга тушишингиз мумкин.



Экскурсиямиз клубнинг расмий дўконида якунига етади. Дўконда "Реал"нинг трикотаж маҳсулотлари, аксессуарлар, байроқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, пижамалар ва хоказоларни харид қилиш мумкин.




"Сантьяго Бернабеу"даги саёҳатдан сўнг маъбуда Кибела фавворасига боришни маслаҳат берамиз. Бу ерда "Реал" мухлислари қўлга киритилган ютуқни нишонлашади. Маҳаллий ҳукумат автомобил йўлларини ёпади ва бу жой одамлар билан тўлади.




Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика