Сантуш: "Португалия Кавани ва Суареснинг бундай ўйинига тайёр эмас эди"

Aslanov Jasurbek
1 июл 2018
Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантуш ЖЧ-2018 1/8 финалида Уругвайдан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Португалияда кўплаб инсонлар бизга мухлислик қилганини биламиз, шу сабабли кейинги босқичга чиқа олмаганимиздан хафамиз. Бу футбол. Сифатсиз ўйин кўрсатиб ҳам ғалаба қозонишни истардим. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи бўлимда Португалия яхши кўринди, бор кучини ишга солди. Аммро ҳозир фақат уругвайликларни табриклашимиз мумкин.

Уругвай терма жамоасига гол уриш жуда қийин? Бундай демаган бўлардим. Улар Россияга қарши баҳсда марказда яхши ўйнаганини биламиз. Қанотлар орқали ҳаракат қилишга уриндик ва иккинчи бўлимда бу яхшироқ чиқди. Гол уриш учун имкониятлар ҳам бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик.

Ҳакам иши ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу бизнинг ишимиз эмас.

Луис Суарес ва Эдинсон Кавани жамоа учун ўйинда жуда кучли, улар яхши формада ва биринчи голни ноодатий услубда уришди. Бундай ҳаракатларга тайёр эмас эдик. Улар универсал ва жуда кучли" - дейди Сантуш.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com