

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Саншеш шу ёзда Франциядан кетишга тайёр. Трансфер нархи 18-20 миллион еврони ташкил этади. "Милан" аллақачон ўйинчининг агенти Жорже Мендеш билан музокараларни бошлади.
Футболчи "Лилль"га 2019 йилда "Бавария"дан 20 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси келаси ёзда якунига етади.
24 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.



