UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

Санжар Турсунов: "Навбаҳор" — чемпионлик учун кураша олади" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Навбаҳор" — чемпионлик учун кураша олади"

Суперлиганинг 5-турида "Навбаҳор" билан тўқнаш келган ОКМК жамоаси 2:1 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди.

Олмалиқликлар сардори ва етакчиси Санжар Турсунов шу куни ўйиннинг энг яхшиси бўлди, дея оламиз. Дастлаб унинг бурчакдан узатиб берган тўпи рақиб ҳимоячисига тегиб дарвозага кирган бўлса, орадан кўп ўтмай қанотдан рейд уюштириб зарба йўллади ва Юсуповдан қайтган тўпни Рубен Санчес голга айлантирди. Табиийки, учрашувдан сўнг Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Умуман олганда ўйин яхши ўтди. Агар қандайдир сабабларга кўра ўйин бузилмаса, бундай беллашувлардан Ўзбекистон чемпионати ютади. Кераксиз нарсалар ўз таъсирини ўтказаверса, бу кетишда қийин бўлади. Ҳар турда ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар. Кимдир атайлиб, яна кимдир билмасдан хато қилади. Инсонийлик фактори сабаб хато бўлса, тушунамиз. Лекин аксинча қилинса, футболимизга зарар",- дейди Санжар Турсунов. 

- "Навбаҳор" рақиб сифатида қандай таассурот қолдирди?
- "Навбаҳор" таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Бундай таркиб билан улар чемпионлик учун кураша олади.

- Ўзбекистон чемпионатида қайси томонга ўзгариш бор?
- Агар футболга алоқадор бўлмаган ишлар учрамаса,чемпионатимиз қайсидир томонлама кучайган. Пастки жамоалар ҳар томонлама молиявий дейсизми, таркибми юқоридагиларга яқинлашяпти. Суперлига эса ривожланишда давом этиши керак. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика