UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Санжар Риҳсибоев: "Машъал" билан оғзаки келишувга эришган эдим, аммо..." Янгиликлар

Санжар Риҳсибоев: "Машъал" билан оғзаки келишувга эришган эдим, аммо..."

Биринчи даврада Тошкентнинг "Обод" жамоаси сафида тўп тепган ярим ҳимоячи Санжар Риҳсибоев "Олмалиқ" клуби билан ярим йиллик келишувга эришган.

Риҳсибоев иккинчи даврага тайёргарликни "Олмалиқ" клуби билан давом эттирмоқда. Ярим ҳимоячи тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.

"Олмалиқ" жамоаси билан йиғин аъло даражада ўтди. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратдик. "Обод" жамоасини ўзинглар яхши биласизлар биринчи давра якунланганидан сўнг жамоанинг тақдири сўроқ остида қолди. Қишда "Олмалиқ" клуби менга қизиқаётганди, аммо "Обод" мени қўйиб юбормаган эди. Ўшанда томонлар ўзаро келиша олишмаганди. Ҳозир эса вазият ўзгарди. Иккинчи даврани "Олмалиқ" таркибида бошлайман. Олдимда бошқа вариант ҳам бор эди. Лекин улар орасидан кўпроқ "Олмалиқ" таклифи ёқди. "Олмалиқ"га келишимдан аввал Муборакнинг "Машъал" клуби билан оғзаги келишувга эришгандим. Лекин "кончилар" менга таклиф билан чиққандан сўнг фикрим ўзгарди ва "Олмалиқ" клубига кўчиб ўтдим. Виктор Кумиков кучли мураббий экан. Ушбу мутахассис қўл остида янада ўсишга ҳаракат қиламан", - дейди Санжар Риҳсибоев.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Муаллиф :
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика