

“Сўғдиёна” май ойида 6 та ўйин ўтказиб,жамоамиз сардори икки баҳсда “Машъал” ва “Шўртан” жамоалари дарвозасини ишғол қилди. Айтиб ўтиш керакки унинг ягона голи евазига “Сўғдиёна” “Шўртан” ни ўз ўйида енгди.
Сўровномада 40% овоз тўплаб Санжар Рашидов “Сўғдиёна”нинг май ойидаги энг яхши футболчиси бўлди. Жамоа сардори апрель ойида ҳам сўровномада энг кўп овоз тўплаган эди.
Шунингдек, жамоа хужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов 14% овоз тўплаб иккинчи ўринни қайд этди. Элёр Орифов эса 13% овоз тўплаб 3 ўринни қайд этди.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати



