Санжар Рашидов - “Сўғдиёна”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси!

Narzulla Saydullayev
5 май 2017
Cўнгги 5 кун давомида "Сўғдиёна" клубининг расмий телеграм каналида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилди.

“Сўғдиёна” нинг апрель ойида 4 та ўйин ўтказди.

5-тур. 7 апрель. “Сўғдиёна” -“Обод” 1:0  пенальти Санжар Рашидов

6-тур. 15 апрель. “Қизилқум”- “Сўғдиёна”  1:1 Санжар Рашидов

7-тур. 22 апрель .“Сўғдиёна”-“ Нефтчи”  0: 1

8-тур. 29 апрель. “Динамо”-“ Сўғдиёна” 2: 2  Санжар Рашидов (1:1)



Шуни айтиб ўтиш жоизки,жамоамиз сардори 4 ўйиннинг 3 тасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб,жамоамизга муҳим очколарни келтирган.

 Сўровномада 37% овоз тўплаб Санжар Рашидов “Сўғдиёна” нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Шунингдек,сўровномада Ихтиёр Тошпўлатов 21% овоз тўплаб иккинчи ўринни қайд этди. Маҳоратли хужумчимиз Самарқандда “Динамо” билан кечган баҳсда  иккинчи голга муаллифлик қилди.

Учинчи ўринни 17% овоз билан  Шохрух Достонов  эгаллади. Эслатиб ўтиш жоизки,Шохрух Достонов март ойининг энг яхши футболчиси бўлган эди.

Шу билан бирга,Элёр Орифов 9% ,Қахрамон Баходиров 7%, Шохрух Эшбўтаев 2% ,Сардор Эминов 2% ,Сардор Қулматов 2% ,Азамат Исроилов ва Суннатилла Мамадалиев 1% овоз тўплашди.


“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia