Санжар Асқаралиев: "Бугун "Навбаҳор" ютади, Лушчаннинг ишига мавсум тугаса баҳо берамиз"

Iskandarov Abdulaziz
9 ноя 2024, 13:15
Бир неча соатдан сўнг Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур тўқнашув олдидан "лочинлар" собиқ футболчиси Санжар Асқаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Икки жамоада ҳам иккинчи ўрин учун назарий жиҳатдан имконият сақланиб қолинган. Шу боис қизиқ учрашув гувоҳига айланамиз деб ўйлайман. Сергей Лушчан таркибга кўпроқ ёшларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Ишини ёмон деб бўлмайди. Якуний баҳони эса жамоа мавсум охирида эгаллаган ўрни беради. Фикримча, бугун "Навбаҳор" ғалаба қозонади. Бугун ва қолган ўйинларда 3 очко қўлга киритса, мавсумни совринли ўринларда якунлаши мумкин",- дейди Санжар Асқаралиев. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia