Санчо учун курашда "Боррусия Д" ва "Ювентус" рақоблашади
10 окт 2023 09:51
Янгиликлар
Санчо учун курашда "Боррусия Д" ва "Ювентус" рақоблашади
Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг ярим ҳимоячини жамоага қайтариб, унга имкон бериш ниятида эмас.
23 ёшли футболчи учун курашда "Боррусия Д" ва "Ювентус" рақобат олиб бормоқда. Инглиз футболчисининг ўзи эса Германияга, собиқ жамоасига қайтишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Санчо ва МЮ устози ўртасида можаро юзага келган эди. Вингер "Арсенал"га қарши АПЛнинг 4-тур ўйинини (1:3) ўтказиб юборганди. Баҳсдан сўнг Эрик тен Хаг футболчи машғулотларда яхши таассурот қолдирмаганини айтган.
Санчо бунга жавоб тариқасида ижтимоий тармоқда қуйидаги гапларни ёзди: "Узоқ вақт ҳамма нарсага айбдор бўлдим - бу адолатсизлик. Машғулотларда жонимни бериб ишлайман, ўқиётганларингизга ишонманг. Бошқа сабаблар бўлгани аниқ". Кейинроқ пост ўчириб ташланди. 14 сентябрь куни футболчи асосий жамоа машғулотларидан четлатилди.
Санчо МЮга "Боруссия Д"дан2021 йил 73 млн фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар