Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди

Aslanov Jasurbek
17 май 2019
Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Жейдон Санчо МЮнинг Чемпионлар лигасига чиқа олмаганидан сўнг жамоага ўтиш фикридан воз кечди.

19 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер мавсумидаги асосий нишони бўлиб турганди. Олдинроқ, британияликлар Санчо учун 100 миллион фунт (120 миллион евро атрофида) тўлашга тайёрлигини билдиришган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail