Санчо "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
24 май 2020
Дортмунднинг "Боруссия"си бош мураббийи Люсьен Фавр ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

"Санчо жамоавий машғулотга қўшилганига 10 кун ҳам бўлмади, бу кўп эмас. Ҳозирча у "Бавария"га қарши ўйинда қатнашиши борасида бир нарса дея олмайман", - деди Фавр.

Германия чемпионатининг 28-тури доирасидаги "Боруссия Д" - "Бавария" учрашуви 26 май куни бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal