

"Рамос - жаҳондаги энг яхши марказий ҳимоячи, Пепени эса захирада тасаввур қила олмайман. "Реал" сафида жаҳоннинг энг яхши уч марказий ҳимоячиси тўп тепиши ёқимли муаммо. Рамос ва Пепени алмаштириб бўлмайди ва Вараннинг сабр косаси тўлса керак. Аммо "Реал"да барча ўйнаш имкониятига эга бўлади. Варан яхши ҳаракат қиляпти ва асосий таркибда ўйнаш учун даъвогар. У кутиши ёки жамоани тарк этиши мумкин" - дейди Санчис.



