

Турнир ярим финалида аргентиналиклар Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этди.
"Ғалаба учун юз фоизлик имкониятимиз бор. Ғолиблик ҳақида орзу қилиш керак ёки мен футболда ҳеч нарсага тушунмайман. Биринчи вазифани уддалаб, финалга чиққанимиздан бахтлиман. Олдинда бизни кутиб турган тўсиқ, бу бошқа ҳикоя. Биз унга фақат яхши нарсалани муҳрламоқчимиз. "Реал"га муносиб рақиб бўлишга ҳаракат қиламиз" - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 20 декабрда (Тошкент вақти билан 20дан 21-декабрга ўтар кечаси 00:30да) Марокашда бўлиб ўтади.



