UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25“Леганес” раҳбари: “Ё “Барса” товон пулини тўлайди, ё бўлмаса Брэйтуэйт қолади”  1 20:10“Шаҳр Ходро”нинг ягона легионери "Пахтакор"га учралган йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 19:50ОЧЛ-2020. “Шаржа” – “Персеполис” баҳсининг асосий таркиблари маълум  14 19:40Рохо: “Машғулот вақтида Златанга: “овозингни ўчир, бурунбой”, деганман”  3 19:20Погбанинг акаси: “МЮ билан титул ютишнинг иложи йўқлиги боис Поль жамоадан кетмоқчи”  20 19:07Olamsport: Тасмурадов 5 карра Осиё чемпиони, Маҳмуд Мурадов ота бўлади ва бошқа хабарлар  0 18:50МЮ Погбага ўринбосар топди  5 18:32А Серия. 24-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  0 18:11"Реал" янги ўйинчисини таништирди  16 18:07Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди  5 18:07"Андижон"га футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилди  24 17:47"Тоттенхэм" етакчиси "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда иштирок этмайди  3 17:23ОЧЛ. "Сеул" Австралия жамоасини таслим этди. Алибоев 90 дақиқа ўйнади  11 17:03АПЛ. 26-тур рамзий жамоасидан 5 нафар "Арсенал" ўйинчиси жой олди  8 16:51"Футбол ретро талқинда" (2-сон)  11

Самвел Бабаян: "Қимматли очколарни бой бердик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Қимматли очколарни бой бердик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:1 натижасини қайд этди. Ўйиндан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини баён этди.

- "Локомотив" учун ҳамма ўйин қийин кечяпти. Ҳар бир жамоа бизга қарши жуда жиддий қаршилик кўрсатяпти. Бунда албатта ўзимиз айбдормиз чунки бугун захирадаги кучлар билан бирга рақибни мағлуб эта олмадик. Жамоа биринчи бўлимда ёмон ўйнамади. Ҳисобда олдинга чиқиб олдик ва вазият назоратимиз остида эди. 

Лекин иккинчи бўлимда негадир ўзимизни йўқотиб қўйдик. Бундан ташқари терма жамоаларга номзод олти нафар футболчимиз турлича ҳолатда етиб келишди. Танаффус пайтида йигитларга охиригача курашиш лозимлигини уқтирдик, аммо барчаси биз ўйлагандек бўлиб чиқмади. Афсуски, бугунги ўйинда қимматли очколарни бой бердик. Бу ўйин бизга дарс бўлди, лекин қўлни кўтармаймиз ва охиригача курашамиз, - дейди Самвел Вячеславович.    

- Жамоа икки ҳафта расмий учрашув ўтказмаслиги бундай ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
- Кўрсатади, албатта. Футболчилар терма жамоаларга кетади, клуб қолган ўйинчилар билан машғулотларни давом эттиради, тонус ўзгариб туради. Аввалги турда "Бунёдкор"га қарши яхши ўйин намойиш этгандик ва балки танаффус бўлмаганида бугунги беллашувда ҳам ўзимизни кўрсата олардик.

- Бугунги ўйинда сизни энг кўп хафа қилган нарса нима?
- Иккинчи таймда биз курашларни ютқаздик. Ўйин пайтида жамоа нотўғри пас бериши ёки дарвозага тўпни нотўғри йўллаши мумкин. Ҳаммасини тушунса бўлади, фақат курашларда ютқазмаслик керак. Мен қўл остимдаги жамоа биринчи навбатда курашда ютқазмаслигини хоҳлайман.

Рейтинг: -169   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг