UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2 (матнли трансляция)  10 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  14 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0

Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..." Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..."

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан (2:1) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Самвел Бабаян: "Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз дея олмайман. Майдонга шижоатсиз чиқдик, бунга йўлми, "настрой"ми, нима сабаб бўлганини билмайман. Ўзгаришлар орқали ўйинни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда гол урдик, бироқ яна гол ўтказиб юбордик. Кўп вазият яратиб, уни голга айлантира олмаяпмиз. Биринчи даврада бунча ҳужум ташкил қила олмагандик. "Реализация"да оқсаяпмиз.

"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар "Навбаҳор"га қарши жуда яхши тайёргарлик кўришган экан. Турнирдаги ҳолатимизни оғирлаштириб олдик. Таҳлил қилиб, хатоларни тўғирлаймиз. Чемпионатда яна 9та баҳс бор, бу учрашувларда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

- Бугунги мағлубиятга ОЧЛ ўйинидаги узоқ масофа таъсир қилдими?

- Факторлар кўп. Уларнинг орасида йўл ҳам бор. Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар... Майдон сифати баҳона бўла олмайди. Биринчи голда футболчимиз сирпаниб кетгани туфайли рақиб дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. Майдонлар сифати бўйича талабчанроқ бўлиш керак. Менинг фикримча, майдон талабга жавоб бермасди. Бироқ бу баҳона эмас, иккала жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепди. Аммо бу нарса ўйин натижасига таъсир кўрсатди.


Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика