UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  2 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  3 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  10 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Самвел Бабаян: "Эртага "Навбаҳор" таркибида янги ўйинчи пайдо бўлади. У ҳимоя чизиғи вакили" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Эртага "Навбаҳор" таркибида янги ўйинчи пайдо бўлади. У ҳимоя чизиғи вакили"

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- "Қизилқум" бугунги кунда яхши ўйин кўрсатадиган жамоа. Ижрочилар ҳам жуда ажойиб кўринишда. Мураббийлар штаби ҳам уларда яхши иш олиб бормоқда. Бир неча вазиятларда камчиликларга йўл қўйдик. Бироқ, йигитларнинг махорати эвазига вазиятни ўнглашни уддасидан чиқдик. Иккинчи таймда қилган ўзгаришларимиз самара берди. Бу ғалаба қанчалик муҳим эканини ҳамма тушунди. Мухлисларимизга катта раҳмат. Улар хурсанд бўлишлари учун барча ишни қиламиз. 

- Даврон Ҳошимов захирага олинишига сабаб?

- Давронда ноқулайлик бўлди. Баъзи вазиятларда ўнг қанотдан рақиб вазият ярата олди. Докторлар Давронга дам беришни маслаҳат беришди. Бундан ташқари, унда сариқ карточка бор эди. Шу сабаб ҳам биз уни захирага олдик.

- Бугунги ўйинда жамоага янги қўшилган Табатадзе ва Абдуманнопов иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Табатадзени анчадан бери кузатиб келаётгандик. У бугун ҳам майдонга тушди ва ўз даражасини кўрсатиб қўйди. Яхши даражадаги ҳужумчи. Абдуманнопов ҳам майдонга тушиб, жамоага фойда келтиришди. Бизда захирадаги барча футболчилар ўйинни кучайтира олишади. Ҳамма асосий таркиб учун номзод. Кичик эълон десак ҳам бўлади. Эртага "Навбаҳор" таркибида яна бир янги ўйинчи пайдо бўлади.

- "Навбаҳор" трансфер ойнасида Табатадзени ҳисобга олмаганда бирор катта трансфер амалга оширмади. Бунга сабаб нима?

- Бизда таркиб жуда яхши. Ҳужумчига бизда эҳтиёж бор эди. Ҳужумчи билан шартнома имзоладик. Эртага таркибда яна бир кучайиш бўлади. У ҳужумкор футболчи эмас, ҳимоя зонасида бўлади. Ҳимоя биздаги энг барқарор нуқта бўлса ҳам биз бу позицияда рақобатни юзага келтиришга ҳаракат қиламиз.

-  Табатадзени трансфер қилиниши ОЧЛда жамоага ҳужумчи кераклиги билан боғлиқми?

- Табатадзенинг даражаси ОЧЛда ҳам, маҳаллий чемпионатда ҳам яхши ўйин кўрсатишга имкон беради. Биз рақибларнинг кучини биламиз. Бизда шунчаки рақобат бўлиши керак эди. Абдуҳолиқов ва Табатадзе менимча яхши жуфтликни ҳосил қилишади.

- Трансфер бозорида Машариповнинг "Навбаҳор"га ўтиши борасида миш-миш тарқалди...

- Ҳамма транфсерлар жимликда амалга оширилади. Вақт кўрсатади. Жалол менинг тарбияланувчим. У ҳозир футболимиз юзи ва терма жамоамиз етакчиси. Кўрамиз. Биз ҳар доим керак пайтда, керакли қарорни қабул қила оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика