UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  4 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  8 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  4 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  16 18:23"Насаф" Ўзбекистонда чемпион бўлган саккизинчи жамоага айланди  17 18:19Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Насаф" "Андижон" билан ўйнайди  5 18:12"Локомотив" - "Насаф" 0:1. Чемпионлик ўйинидан highlights   2 17:54Суперлига. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"ни енгиб, муддатидан аввал ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди  107 17:20"Сўғдиёна" охирги маротаба "Сурхон"га қачон гол урган?  1 17:19Расман: "Манчестер Юнайтед"га янги бош мураббий тайинланди  5 16:55Луис Качорри: "Гол уриш мен қилишим керак бўлган иш. "Бунёдкор" ҳар бир ўйинда 3 очкони кўзлайди"  0 16:33"Ман Сити" Родри билан тезроқ шартномани узайтирмоқчи  0 16:10Гвардиола "Барселона"га маслаҳат берди  5 15:4548 ёшли Тотти ростдан ҳам Фабрегас қўл остида футбол ўйнайдими?  0 15:15Клопп Серхио Рамос ҳақида: "Жамоамда бундай футболчилар бўлганида уларни тезроқ кетказишга уринардим"  18

Самвел Бабаян: "Чемпионатдаги интрига деярли тугади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Чемпионатдаги интрига деярли тугади"

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" учрашувидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, бугун яхши ўйнай олмадик, айниқса, биринчи бўлимда. Чемпионатдаги "пауза"дан кейин қийналяпмиз. Афсуски, ўйинга киришиб кетиш қийин кечди. Бугун жамоамиз биринчи таймни ўта муваффақиятсиз ўтказди. Бу кўпроқ психологик муаммога ўхшаяпти. Афсуски, қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. 

"Олимпик"ни табриклайман! Улар жуда яхши ўйнашди, сифатли футбол кўрсатишди, голлар ҳам аъло даражада бўлди. Афсуски, ютқаздик. Чемпионатдаги интрига деярли тугади. Ушбу мавсумни таҳлил қилиб чиқишга ҳали эрта. Ҳали яна 3 та ўйинни муносиб ўтказиб олишимиз керак.



- Жасур Яхшибоев аввалги ўйинларда кўринмаётганди. Бугун "Навбаҳор" қайдномасига ҳам киритилмади. Ваҳоланки, у терма жамоа йиғинига таклиф этилди. У билан боғлиқ вазиятни очиқчасига айта оласизми? У жамоани тарк этганми?

- Жасур Яхшибоев даволаниш ва реабилитация жараёнини ўташ учун кетганди. У Машарипов сафарга бора олмагани учун термага чақирилганди. 



- "Навбаҳор" бугун расман чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди. Жамоа чемпионликни ҳам, кубокни ҳам қўлга киритолмади. Мавсум қандай ўтди деб ўйлайсиз?

- Олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай олмадик, бу – факт. Мавсум тугагач, таҳлил қилиб чиқамиз ва умумий хулосага келамиз. Чемпион ҳам бўлолмадик, кубокни ҳам ютолмадик. Буни мавсум якунида кўриб чиқсак бўлади.

- "Навбаҳор"да кейинги тур олдидан йўқотишлар жуда кўп. Жамоанинг жисмоний тайёргарлик мураббийлари ва шифокорлари фаолиятини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамизда иқтидорли мураббий (Алекса Бошкович – таҳр.) ишлади. Афсуски, у жамоадан кетди, бу унинг оилавий ҳолатига боғлиқ вазият эди. У билан куни кеча гаплашдик. Ўйлайманки, ҳозирги пайтда "Навбаҳор"нинг жисмоний тайёргарлиги билан ҳаммаси яхши. Акс ҳолда жамоа 98-дақиқагача ҳужум қилмасди. Бошковичга ёрдам бериб келган Шерзод Жўраев ҳозир унинг ўрнида ишлаяпти. Ишонтириб айта оламанки, у юқори даражада фаолият олиб бормоқда.

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика