UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  3 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1

Самвел Бабаян: "Бугун ўйиннинг бошидан то охирги сониясигача вазиятни назорат қилдик. Ўйиндаги интрига аввалроқ тугаши керак эди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун ўйиннинг бошидан то охирги сониясигача вазиятни назорат қилдик. Ўйиндаги интрига аввалроқ тугаши керак эди"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаноб мураббий, сизни ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйиндан олдин ҳам айтгандим. Охирги пайтларда "Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасидаги қарама-қаршилик жуда қизиқарли кечмоқда ва кўпчиликнинг эътиборида бўлмоқда. Ўйин жуда кўп воқеалардан иборат бўлмоқда. Голлар, чиройли вазиятлар. Биз бугун ўзимиз учун жуда керакли бўлган ғалабани қўлга киритганимиздан мамнунмиз. Ушбу ғалабани "Навбаҳор"нинг ривожланиши учун кўлидан келадиган барча ишни қилаётган, клубни яна ўзбек футболи элитасига қайтараётган Наманган вилояти ҳокимига бағишлаймиз. Шавкат Шокиржонович нафақат "Навбаҳор", балки бутун Наманган футболини ривожлантириш учун катта куч сарфламоқдалар. Ўйинга келсак, чемпионат бошидан бери ҳисоблаганда ўйиннинг 55% қисмида назоратни ўз қўлимизга олгандик. Шу ўринда тўп назоратини эмас, умуман ўйиндаги назорат ҳақида гапираётганимни қўшимча қилмоқчиман. Бугун эса ўйиннинг бошидан то охирги сониясигача вазиятни назорат қилдик. Ўйлашимча, ўйиндаги интрига аввалроқ тугаши керак эди. Биринчи ва иккинчи таймда яхши вазиятлар яратдик. Марушич аввалроқ интригага нуқта қўйиши мумкин эди. "Насаф"ни ҳам эътироф этиш лозим. Улар муносиб ўйин кўрсатишди. Кейинги ўйинлар ҳам барчанинг эътиборида бўлишига ишонаман. Мухлислар бу йил жуда қизиқарли чемпионат гувоҳига айланишмоқда. Шу ўринда биз ҳам мавсум аввалидаги мақсадларимиз томон интиламиз. "Навбаҳор"нинг олдинги мавқеи ва анъаналарини тиклаш, шу билан бирга клуб брендини жонлантиришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда вазифаларимизнинг бир қисмини уддаладик. Бу "Навбаҳор" клубининг машҳурлиги. Маркетинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, "Навбаҳор" ҳозирги кунда энг кўп тилга олинадиган ва мухлислар ўртасида энг кўп қизиқишга сабаб бўлаётган клубдир. Стадионга ташриф бўйича ҳам, ойнаи жаҳон орқали ҳам айнан "Навбаҳор" юқоридаги кўрсаткичлар бўйича етакчи. Асосий вазифани бажардик. Турнир жадвалига келсак, биз яна биринчи ўринга қайтдик ва бу мухлисларимизга ёқяпти. Биз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан давом этамиз. 

- "Насаф"га бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Мен бошқа клуб ҳақида аниқ бир фикр билдира олмайман. Сабаби, бор эътиборим айнан ўзим бошқараётган жамоада. "Насаф" албатта яхши жамоа. ОЧЛда ҳам, чемпионатда ҳам яхши ҳаракат қилиб келишмоқда. Бундай барқарорликка сабаб биринчи навбатда кадрлар масаласидир. Жамоа асосини ташкил қилувчи футболчилар бир неча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Мураббийга ҳам ўзини кўрсатиш учун етарлича имконият беришган. Шу сабаб ҳам бугун "Насаф" барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. Бугунги ўйинга келсак, тактика ва ўйин борасидаги масалаларни муҳокама қилишни чемпионат охирига қолдирамиз. Ҳозир эса фақат бир нарса дея оламан: "Насаф" яхши жамоа. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика