"Сампдория" "Сассуоло" мураббийига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
11 апр 2015
"Сампдория" "Сассуоло" бош мураббийи Эусебио Ди Франческога қизиқиб қолди.

Бу ҳақда яшил-қораларнинг спорт директори маълум қилди. Генуэликлар жорий мавсум охирида клубни тарк этадиган Синиша Михайловичга ўринбосар қидирмоқда.

"Сампдория" президенти Массимо Ферреро Ди Франческо борасида таклиф юборди. Уни қўйиб юборишдан олдин юз марта ўйлаб кўрамиз, чунки Эусебио лойиҳамизнинг асосий архитектори. Унинг ўрнини Инзаги эгаллаши мумкинми? Ўтган йили у билан боғланганмиз, аммо ҳозирда барча Ди Франческодан мамнун" - дейди Карневали.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru