

Мазкур баҳсда клуб 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, "Сампдория" олтинчи уй ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
1991 йил Италия чемпиони бўлган, кейинчалик Чемпионлар лигаси финалига чиққан жамоа 1976 йилнинг мартидан буён бундай омадсиз серияга дуч келмаганди.
Кейинги турда "Сампдория" сафарда "Аталанта"га қарши майдонга тушади, мазкур баҳс 28 январь куни бўлиб ўтади.



