Самолётдаги тутун туфайли "Манчестер Сити" ҳодимлари эвакуация қилинди

Aslanov Jasurbek
15 авг 2016
"Манчестер Сити" самолётининг учувчи кабинасида пайдо бўлган тутун туфайли, клуб ҳодимлари эвакуация қилинди.

Бортда "шаҳарликлар" элчиси Майкл Саммерби, клуб ҳомийлари ва журналистлар бор эди.

Кўплаб йўловчилар ўз жойини эгаллаб бўлганидан сўнг, ёнғинга қарши сигнализация ишлаб кетди. Воқеа жойига тезда бир нечта қутқарув машинаси етиб келди. Эвакуация пайтида экипаж аъзоларидан бири қуйидаги сўзларни айтди: "Тезда самолётни тарк этинг ва ўз буюмларингизни унутинг". Ҳеч ким жабрлангани йўқ.

"Манчестер Сити" футболчиларига тўхталадиган бўлсак, улар олдинроқ Руминияга учиб кетишган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian