Самолётда "дўппосланган" Алиқулов ва Мозговой, фотограф Неъматов - "Насаф" юқори кайфиятда Даммамга етиб борди (тўлиқ галерея)

Mirjalol Normatov
5 апр 2022
ОЧЛ гуруҳ баҳсларини ўтказиш учун "Насаф" футболчилари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрига етиб борди.

Қарши шаҳри клуби футболчиларининг Саудия Арабистонига етиб бориш жараёни championat.asia журналисти Толибжон Қосимов обьективига муҳрланди. Қайд этиш керак, самолётда Даммамга бориш чоғида футболчилар Ҳусниддин Алиқулов ҳамда Акмал Мозговой "коридор"дан ўтди. Улар яқиндагина туғилган кунини нишонлаганди.

8 апрель куни илк ўйинини ўтказадиган қаршиликлар Даммамдаги "Mercure" меҳмонхонасига жойлашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia