

“Эмрени жуда яхши биламан. Ёш бўлишига қарамай у жуда кучли ва истеъдодли. Жан ҳали ўсиши ва кўп нарсаларни ўрганиши керак. Аммо “Ювентус”нинг ўрнида бўлаганимда у билан шартнома имзолаш имкониятини қўлдан бермаган бўлардим. Ёзда унинг жамоаси билан тузган шартномаси ўз якунига етади”, — дейди Хедира.
Аввалроқ Жан “Ювентус”да энг кўп ҳақ тўланадиган ўйинчилардан бирига айланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.




