Саломон Калу клубини ўзгартириши мумкин

Alisher
17 янв 2020
"Герта" ҳужумчиси Саломон Калу фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Калу жорий мавсум "Герта" сафида жуда ҳам кам майдонга тушмоқда ва тез орада бошқа бир Бундеслига клубига ўтиши мумкин.

Тажрибали ивуарлик футболчига Дюссельдорфнинг "Фортуна" клуби қизиқиш билдирмоқда.

34 ёшли Калу жорий мавсум "Герта" сафида барча мусобақаларда 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Унинг Берлин клуби билан тузган шартномаси жорий йилнинг ёзига қадар давом этади. Калу мухлисларга "Челси"даги ўйинлари билан яхши таниш.


AlisherМуаллиф
Манба: Berliner Kurier