

“Миср терма жамоасининг кучи бу бизнинг бир жамоа сифатида шаклланганимизда. Биз бир-биримиз билан аҳилмиз, ёшлар терма жамоасида ҳам бирга тўп тепганмиз. Бизда ёш жамоа йиғилган, дарвозабонимизи Эссам ал-Хадаридан ташқари...
ЖЧ финалидаги ғалаба Миср терма жамоаси учун муваффақият ҳисобланади (кулиб). Очиғини айтганда, мен чорак ёки ярим финалга қадар бориб, кейин ютқазиб, чиқиб кетишни истамасдим. Гуруҳдан чиқиш осон бўлмаслигини биламан, чунки яхши жамоалар йиғилган квартетдамиз. Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказсак, кейин нима бўлишин кўрармиз. ЖЧни бошланишини сабрсизлик билан кутаяпман”, дея Салоҳнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Get French Football News.



