

"Нимани танлаган бўлардим - турнирда ғолиб бўлиш ёки шахсий соврин ютиш? Агар менда шундай танлов бўлганида, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истардим. Бу ҳар бир футболчи учун жуда муҳим ва аҳамиятли соврин" - дейди Салоҳ.
Салоҳ АПЛнинг 34-тур ўйинида жорий чемпионатдаги 30-голини урди ва тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда. 25 ёшли мисрлик Премьер-лигада йил футболчиси номига даъвогарлик қилмоқда.
"ЛиверпулЬ" ҳамда "Рома" ўртасидаги илк ярим финал ўйини 24 апрель куни, жавоб баҳси эса 2 май куни бўлиб ўтади.



