Салоҳ: "Бу "Ливерпуль" либосида "Ман Сити"га қарши охирги ўйиним эди"
02 дек 2024 12:51
Янгиликлар
Салоҳ: "Бу "Ливерпуль" либосида "Ман Сити"га қарши охирги ўйиним эди"
"Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ яна бир бор шартномаси якунланаётганига урғу берди.
"Тўғрисини айтсам, бу фикр мени бир лаҳзага ҳам тинч қўймади. Ҳозирги вазиятда бу "Манчестер Сити"га қарши "Ливерпуль" либосида ўтказган охирги учрашувим. Шу сабабли, мен шунчаки завқланишни истадим. Атмосфера шунчаки ажойиб ва мен бу ерда ўтказган ҳар бир онимдан роҳатланяпман. Умид қиламанки, биз лигани ютамиз, қолганини эса вақт кўрсатади".
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ "Ливерпуль" сафида 2017 йил июнь ойидан буён тўп тепади. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсум 32 ёшли вингер барча мусобақаларда 20 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатма етказиб берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар