

Мюнхенликлар сафида Роберт Левандовски дубль қайд этди.
"Биз ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Сабрли бўлдик ва кўплаб имкониятларни қўлга киритдик, бироқ сўнгги пас етишмади. Натижада голлар урдик ва баҳсни ғалаба билан якунлай олдик.
Рақибга голли вазиятлар яратишга имкон бермай, бир бутун бўлиб ўйнадик. Роберт Левандовски Бундеслиганинг энг яхши ва жаҳонда энг яхшилардан бири эканлигини исботлади. Роберт - сенсацион ўйинчи" - дейди Салихамижич.



