Салаҳ ЕЧЛдаги 7 та ўйинда 8 та гол урди, у тўпурарлар рўйхатида учинчи

Aziz Tukhtamuradov
17 фев 2022
Муҳаммад Салаҳ "Ливерпул"нинг "Интер"га қарши ЕЧЛ ўйинида (2:0) гол урди.

У ўйиннинг 83-дақиқасида гол урди ва бу Салаҳ учун Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумдаги еттинчи ўйинида саккизинчи гол бўлди. 

Айни пайтда Салаҳ тўпурарлар рўйхатида Себастян Аллер (6 та ўйин, 10 та гол ("Аякс") ва Роберт Левандовскидан (7 та ўйин, 9 та гол, "Бавария") кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta