UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  2 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8

"Сал қолса уришиб кетардик" — Роналдунинг либоси кимга насиб қилгани маълум Янгиликлар

"Сал қолса уришиб кетардик" — Роналдунинг либоси кимга насиб қилгани маълум

"Шериф"нинг 24 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Жозе Витор Пернамбуко Европа Лигасидаги ўйинидан сўнг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболкасининг фахрли эгасига айланди.

Бразилиялик футболчининг сўзларига кўра, жамоадагилар либосни ким қўлга киритиши масаласида уришиб кетишларига сал қолган.

"Якуний ҳуштак янграганидан сўнг мен унга яқинлашиб, уни ўйин билан табрикладим ва "Криштиану, сизнинг футболкангизни олсам бўладими?", деб сўрадим. У: "Тинчланинг, уни кийиниш хонасида сизга бераман", деди. Ишончим комил эди, лекин бошқа ўйинчилар ҳам унинг олдига келиб, сўрашаётганини кўриб, жуда хавотирда эдим. Кейин яна қайта сўрадим ва унга ишонишимни айтдим. У хавотир олмаслигимни таъкидлади. 

Кейин Роналду ваъдасини бажарди.

У ечиниш хонаси ёнида мен билан учрашди ва ҳатто либосига имзо чекиб берди. Бу мен учун ўзига хос кун эди. Тўғрисини айтсам, ўйиндан кейин эртасига эрталаб ҳам ухлай олмадим", – деди у.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика