Сакки: "Неймарни бошига Ибрагимовичнинг куни тушиши мумкин"

Tolibjon Qosimov
22 июл 2013
"Милан" клуби собиқ устози Арриго Сакки "Барселона" Неймарни сотиб олиш катта таваккал қилганини айтиб ўтди.
"Неймар "Барселона"да қандай ўйнаб кетишини билмайман. У ерда асосийси жамоа услубига мос тушиш. Бу энг муҳими. Биз бироз кутиши ва нима бўлишини кузатиши лозим", — дейди Сакки.
 
"Ибрагимович билан "Барселона"да нима содир бўлгани ёдингиздами. Унинг қобилияти "Барселона" даражасида, аммо у бу жамоада ўйнаб кета олмади", — дейди италиялик мураббий.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.ua