

"Турли миш-мишлар юрган эди, аммо ҳаммаси ОАВнинг ўйлаб топганлари. Мени неча маротаба Италияга юборишганини билмайман. Ҳар куни янги клуб ҳақида ёзишди. Янги мураббий мени ўз жамоасида кўраётганини айтди ва бундан хурсанд бўлдим, чунки "Сити" асосий мақсадим эди. Шартномам бир йилдан сўнг якунига етади - миш-мишлар шу ердан пайдо бўлади. Аммо Гвардиола билан учрашишдан олдин ҳеч қандай қарор қабул қилмаган эдим. Янги мавсумда "Сити" сафида тўп тепишдан мамнунман" - дейди Сабалета.



