UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  118 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Рустам Мирсодиқов: Ғалабага ҳақли эдик... Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: Ғалабага ҳақли эдик...

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларига қизиқдик.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: “Бунёдкор”га қарши учрашув олдидан таркибимизда жиддий муаммоларга дуч келдик. Кутилмаган фалокат боис тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов шифохонага тушиб қолди. Ислом Исоқжонов эса тўртта сариқ карточка туфайли бу ўйинни ўтказиб юборди. Ва ниҳоят учрашувга икки кун қолганда машғулотлар жараёнида яна бир тажрибали ҳимоячимиз Мирғиёс Сулаймонов оёқ пайларини чўзиб олди.

Бошланғич таркибни шакллантириш борасида жиддий бош қотиришимизга тўғри келди. Ҳар икки қанот ҳимоясидаги бўшлиқларни тўлдириш учун ярим ҳимоячилардан фойдаланишга мажбур бўлдик. Шу боисдан ҳам биринчи бўлимда футболчиларимиз катта ҳаяжон остида ҳаракат қилишди ва ташаббус меҳмонлар томонида бўлди.

Иккинчи таймда эса ўзимизга келдик. Ўйинни тенглаштириб олдик ва биринчи бўлиб гол киритдик. Ғалабага яқин тургандик, афсуски сўнгги сонияларда футболчиларнинг чарчаб қолганлиги, заҳирада тенг кучли рақобатчилар камлиги ҳамда футболчиларимизда консентрациянинг йўқолганлиги боис ютуқни қўлдан бой бердик. Аммо бундай номдор рақибга қарши ўйинда дуранг натижа ҳам биз учун ютуққа тенг. Бугун майдонда бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ўйнаган барча футболчиларимга миннатдорчилик билдираман, дейди Рустам Мирсодиқов.


"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика