UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  20 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  3 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  16 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1

Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"

"Рубин" клуби ва миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов терма жамоамиз йиғинида ОАВга кичик интервью берди.

- Миллий терма жамоамиз навбатдаги йиғинни бошлади. Олдиндаги йиғин ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Терма жамоада кайфият қандай?

- Кайфият аъло. Жамоамиз бугун йиғилди. Тайёргарликни бугундан бошлаймиз.

- Олдиндаги икки учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз? Шимолий Корея ва Қирғизистон терма жамоаси бизга рақиблик қилади.

- Ҳар доимги жавобни айтаман. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш, шу сабаб барча рақибдан устун бўлишимиз керак. Барча рақибларга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз ва максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Икки йил аввалги интервьюлардан бирида 1,5-2 йилда терма жамоамиз энг оптимал спорт формасига эга бўлади дегандингиз. Терма жамоамиз ўзимизнинг энг кучли версияга яқинлашдими?

- Ҳозир бир нима дейиш қийин. Барча легионерларимиз ва Суперлигамиздаги футболчилар ўз клубларида яхши ўйин намойиш этишмоқда. Дастлабки учрашувдан сўнг саволингизга тўлиқ жавоб бера олсак керак.

- Дастлабки рақибимиз КХДР ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Шимолий Корея жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Энди машғулотларни бошлаймиз ва маълумотларга эга бўламиз. Ҳозирча улар ҳақида кўп нарсани билмаймиз.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика