UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  3 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  54 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  18 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Арал" — "Хоразм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир руҳда ўтишини олдиндан билгандик. Бу ҳаво ҳарорати билан ҳам боғлиқ, бугун 30-40 даража иссиқ бўлиши кутилаётганди. Юқори ҳарорат икки жамоага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Яккакурашларда "Арал" футболчилари бизникиалрга қараганда тезроқ ҳаракат қилди. Шу боис, ўйин бошида назоратни йўқотиб қўйганимиз сабабли гол ўтказиб юбордик. Йигитларга раҳмат, улар ҳаракат қилишди, иккинчи бўлимда қарши ҳужумлар ташкиллаштиришди. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

Жамоанинг бугунги ўйинга ташрифдан мақсади ҳақида

- Шогирдларимга доимо "Майдонга ғалаба учун чиқинглар, бошқа натижа бўлмаслиги лозим", дея уқтираман. Ғалаба қайси лигада бўлишидан қатъий назар, футболчига мотивация беради.

"Хоразм"  ҳисобни тенглаштириб олгач, вақтни чўзишга ҳаракат қилди...

- Натижага эришиш учун иккинчи жамоа бўлиб туриб қарши ҳужумларда вазият яратишимиз керак эди. Бу фақат бизда эмас, дунё футболи шунақа. Ҳатто Чемпионлар лигаси ёки терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда ҳам қайсидир жамоа натижага эришиш учун шундай услуб қўллайди. 

"Хоразм"нинг молиявий аҳволи ҳақида

- Ўтган йилги ҳисоб-китобларни ҳал қилишди, аммо янги мавсумда бу борада бироз молиявий танглик бўлмоқда. Лекин аҳволимизни ёмонмас деса ҳам бўлади. Яқинда футболга оид Президентимиз қарори эълон қилинди, шу боис эндиликда жамоага ҳомий бириктирилса керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика