Руни "Ди Си Юнайтед" бош мураббийлигидан кетди
08 окт 2023 12:30
Янгиликлар
Руни "Ди Си Юнайтед" бош мураббийлигидан кетди
Уэйн Руни "Ди Си Юнайтед" бош мураббийлигидан истеъфога чиқди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, 37 ёшли мутахассис билан икки томоннинг келишувига кўра, шартнома бекор қилинган.
"Уэйн билан гаплашдик ва айни дамдаги энг тўғри қарорни чиқардик. Бу мураббийга ўз фалсафаларини янгилаб олишига сабаб бўлса, бизнинг спорт қарашларимизга янгиликлар олиб киради", - деди "Ди Си Юнайтед" ижрочи директори Жейсон Левьен.
Эслатиб ўтамиз, Руни 2022 йил ёзида ушбу жамоа бошқарувини қўлига олганди. Айни дамда жамоа МЛС Шарқий конференциясида 34 ўйинда 40 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар