Румменигге Салаҳни "африкалик Месси" деб атади

Alisher
10 фев 2021
"Бавария" клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ ҳақида гапирди.

"Салаҳ - африкалик Месси. Мисрлик дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнаши мумкин. Биз ҳозирда у билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпмиз, аммо бундай футболчининг келиши биз учун ғурур", - дейди Румменигге.

Муҳаммад Салаҳ жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 4та ассист қайд этди.

У мерсисайдликлар таркибида 2017 йилдан бери ўйнайди. У АПЛ доирасидаги 143та ўйинда майдонга тушиб 91та гол ва 36та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Kingfut