Румменигге: "Ҳар қандай шароитда ҳам Германия чемпионати давом эттирилади"

Mirjalol Normatov
5 апр 2020
"Бавария" бошқаруви вакили Карл-Хайнц Румменигге Бундеслиганинг ушбу мавсумдаги давоми борасида гапирди.

"Германияда барча клублар мавсумнинг давом эттирилишини исташади. Агарда мавсум 30 июндан кейин давом этадиган бўлса ҳам ўйинларнинг барчаси ўтказилади", - деди функционер.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 келаси йилга кўчирилгани сабабли Европа чемпионатлари ўтказилиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS