Руи Фария Осиё жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Mirjalol Normatov
20 ноя 2018
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ мураббийи Руи Фария Осиёда иш бошлашга яқин турибди.

Жанубий Кореянинг "Sports Donga" нашри тарқатган маълумотларга қараганда, айни дамда португалиялик мутахассис "Жонбук Хюндаи" жамоаси вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

Айтилишича, музокаралар яхши давом этмоқда. 18 йил давомида Моуриньога ёрдамчи бўлган мураббий яқин вақтлар ичида клуб бош мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sports Donga