Рубен Диаш “Манчестер Сити”нинг муваффақиятлари ҳақида гапирди

1 мар 2021, 20:55
“Манчестер Сити”нинг марказий ҳимоячиси Рубен Диаш жамоанинг кучига баҳо берди.

“Биз шунчаки шу руҳда давом этишимиз керак. Энди жамоа рақибларни ўйламасдан, фақат кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Бизнинг энг катта душманимиз — бу ўзимиз. Жамоа ҳозирги кайфиятни сақлаб қолиши керак”, — португалиялик футболчининг сўзларини келтиради “Goal”.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” барча турнирлар доирасидаги сўнгги  20 та ўйинда ғалаба қозонди. “Шаҳарликлар” сўнгги бор 21 ноябрь куни “Тоттенхэм”га (0:2) имкониятни бой беришган эди.


Манба: