РПЛ ўйинлари 21 июндан мухлисларсиз давом эттирилиши мумкин

Alisher
24 апр 2020
РПЛ ва РФС мусобақани 21 июндан давом эттиришмоқчи.

Бу сана Премьер-лиганинг қолган ўйинларини УЕФА ўрнатган дедлайн муддати (2 август)га қадар ўтказишга имкон беради. Аммо, барчаси Россиядаги коронавирус борасидаги вазиятга боғлиқ, деб хабар бермоқда metaratings.ru сайти.

27 апрел куни РПЛнинг давом эттирилиши борасида махсус мажлис бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан ўйинлар мухлисларсиз ўтади, аммо ҳар бир жамоа ўз ўйинларини тақвимда кўрсатилган жойда ўтказади.

РПЛнинг жорий мавсуми 22-турдан сўнг тўхтаб қолган эди. Мусобақа жадвалида 50 очко билан "Зенит" пешқадамлик қилмоқда ва ўз таъқибчиси "Локомотив"дан 9 очко илгарилаб кетган.


Манба: metaratings.ru


AlisherМуаллиф
Манба: