Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда"
13 янв 2014 12:00
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда"
Хабарингиз бўлса керак, айни пайтда "Насаф" футбол клуби Туркияда йиғин ўтказмоқда.
Юртимиздан биринчилардан бўлиб, хорижга йўл олган аждарлар у ерда 26 январга қадар бўлади. Биз жамоанинг тайёргарлик жараёни хақида билиш учун бош мураббий билан боғландик. Таъкидлаш жоизки, Рўзиқул Саъдуллаевич у ерда ўзига яраша юмушлари кўп бўлишига қарамай, ўзини профессионал тутиб, саволларимизга жавоб бериб ўтди.
- Рўзиқул ака, Анталияда ўтаётган йиғин ҳақида нима дейсиз? Ундан бош мураббий сифатида қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Ҳа, албатта ҳаммаси режа бўйича кечмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулот бўляпти. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчилар бор кучларини бериб ишламоқда.
- Дарвозабон Элдор Суюновни белидаги жароҳат безовта қилаётганди. Унинг бугунги ҳолати қай даражада?
- Яхши. Элдор биз билан машғулотларни бошлаган.
- Анталияга жўнаб кетган футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, унда ёшлар жамоасидан бир қатор футболчиларни жалб этилганини кўриш мумкин. Улар ишончингизни қай даражада оқламоқда?
- Ёшларимизнинг имкониятларини яхши биламиз. Шунинг учун уларни асосий жамоа йиғинига жалб этганмиз. Шу боис уларга ишонч билдиришда давом этамиз.
- Игорь Таран жамоага киришиб кета олдими? Умуман футболчи сиз кутган нарсани амалга ошира оляптими?
- Таранни беъжизга олмадик. Унинг тажрибаси катта. Табиийки у билан олдинги чизиқдаги рақобат янада кучаяди, деб ўйлайман. Қолаверса Игорь бизнинг ўйин услубимизга мос тушади.
- "Насаф" таркибига бундан бошқа яна футболчилар келиши мумкинми?
- Янги футболчини олиб келганимиз билан у бир ой ичида ўйинимизни кучайтира олмайди. Бунинг учун вақт керак бўлади. Бизда эса вақт жуда кам.
- "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақиби "Ал Жаиш" ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Бу жамоанинг ўтказган ўйинларини кўриб чиқдим. Айтиш керакки, таркибида кучли легионерлар кўп. Шунга монанд тайёргарлик кўришимиз керак.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар