UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  24 16:58"Насьонал" ва Рашидов Португалия премьер-лигасида жон сақлай оладими?  5 16:52"Эвертон" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум  5 16:27Параитичи Дибаланинг келажагига ойдинлик киритди  2 16:15"Реал" Погба трансферидан воз кечмоқчи  13 15:57"Наполи" форварди Анчелотти билан жанжаллашгани сабаб кетмоқчи  3 15:43Роналду: "Бу ҳали бошланиши"  20 15:30Буффон қўлидан ушлаб майдонга тушган болакайлар 9 йил ўтиб "Юве"ни ЧЛдан чиқариб юборди  23 15:29МЮда спорт директорлиги учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 15:16Дембеленинг ғалати статистикаси  9 15:10Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди  22 14:57Захага кутилмаган харидор пайдо бўлди  2 14:44Кьеллини: "Роналду бу ерга энг яхшиси эканлигини исботлаш учун ўтди"  15 14:28Ван Гал Сульшерни танқид қилди  17 14:11K-League. "Сеул" ўз майдонида аутсайдерни юта олмади  1

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бугун ғалабага ҳақли ўйнамади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бугун ғалабага ҳақли ўйнамади"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан журналистлар олдида ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: - "Навбаҳор" жамоаси бугун жуда яхши ҳимояланли. Бизга вазият яратиш учун деярли имконият бермади. Биринчи бўлимда жамоамиз мен кутган ўйинни намойиш эта олишмади. Дастлабки таймни нега бу қадар бўш ўтказганимиз сабабини таҳлил қилиб чиқамиз. Танаффусдан кейин ташаббусга эгалик қилдик. Аммо голли вазиятларни яратишда оқсадик. Ўйлайманки, "Насаф" бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатолмади. "Навбаҳор"нинг ғалабасига асосий сабаб, бу уларнинг ҳимояда мустаҳкам ўйнашганида деб биламан. 

- Гап ёшда эмас, бугунги муваффақиятсизликка жамоамиз ўз ўйинини тўлиқ кўрсатолмади. Балки ўйинга жамоани керакли даражада тайёрлай олмагандирмиз. Керакли сўзларни топиб беролмагандирмиз. Ҳа, "Навбаҳор" тажрибали ва яхши легионерларга эга жамоа. Лекин биз ўз ўйинимизни кўрсатганимизда, ҳисоб биз учун яхшироқ бўларди. 

- Иккинчи бўлимда футболимизда мазмун пайдо бўлди. "Навбаҳор" эса асосан натижа учун ўйнаб, кўп ҳам ҳужумга ўтмади. Якунда уларнинг бу режаси иш берди. 

- Азиз Ғаниевни майдонга туширилиши бизга руҳий тарафлама зарур эди. Унга имконият тақдим этишни бошладик. Азиз умумий гуруҳда шуғулланмоқда, ўринбосарлар сафида ҳам майдонга тушмоқда. Биринчи бўлимда ўйинимизга етакчи йўқлиги кўриниб қолди. Шу туфайли ҳам уни туширишни лозим топдим.

- Ҳумоюн Муртазоев юқори босимда ўйнамоқда. Охирги мавсумни Биринчи лигада ўтказди. "Машъал" ва "Насаф" жамоаларининг мақсадлари ўртасидаги фарқ катта. Шу тарафлама унга босим таъсир қилмоқда, назаримда. Муҳими, тезроқ биринчи голини уриб олиши лозим. Шундан кейин ишлари яхши бўлади. Очилиб кетади.

- "Андижон"га қарши ҳам осон бўлмайди. Чунки "Насаф" жуда ҳам катта кучга эга эмас. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Биз жуда ҳам маҳоратли жамоа ҳисобланмаймиз. Агарда барча ўйинга жиддий ёндошиб, бор кучимиз билан ўйнасак, ўшандагина натижага эришишимиз мумкин. Агарда кучли ва маҳоратли футболчилар бўлса, албатта унда вазифангиз анча енгиллашади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

+12   
12 апр 23:06:02
CHELSEA ☆ BARUSIYA
Men Navbahor muxlisi man Navbahordan keyin uzbekistonda Nasafga muxlislik qilaman keyingi uyinlarda Nasafga omad bugun Halol fudbol kurdig olg'a Vodiy olg'a Voha
+8   
12 апр 23:26:29
Marcus.Rashford .10
Aziz bn Bobur asosiyga qaytsa kuchayamiz Ròziqul toģa charchamang biz sizga ishonamiz
+8   
12 апр 22:55:00
Фарход Хасанов
Насаф хамиша зур жамоа булиб келган. Аждарларни кейинги уйинларига омад тилаб коламан. Навбахор мухлиси
+8   
12 апр 22:48:33
Azg
Ruziqul aka qawqadaryo siz bilan bizni yomon kunda tawlab ketmaganiz uchun raxmat!!!
+7   
13 апр 05:49:29
Акрам010973
Коментлани каренг ракиб мухлислислар бир бирларга илик фикир билдирияпти.Офарин.,коил буларкану ака ука сингари муносабат.Жамоаларга келгуси уинларда омад.факат галаба кутиб коламиз (навбахор мухлиси)
+7   
12 апр 22:51:29
GERMANIYA...
Ruziqul aka sizga hech qanday etiroz yuq bolalar qulidan kelgancha uynadi navbahor zur himoyalandi va xalol galabaga eriwdi lekin lukichning muhlislar oldiga keliwi... tugrisi kutmagandim haqiqiy pro fudbolchi.navbahor muhlislari ham oxirida nasaf deb baqiriwdi malades tan berdim ularga uz rahmatimni aytdim.navbahorga ham nasafga ham omad wunday kuchlisi yutaversin.yawasin xalol uyin.
+6   
12 апр 23:13:39
Khorezm United
Balki oldingi o'yindagi nohaqliklar "Nasaf" futbolchilariga ruhiy zarba bo'lgandir. Balki shuning uchun ham bu safargi o'yinda kuchli ishtiyoq bilan o'ynashga qiynalishgandir, yana bilmadim.

"Nasaf"ni keyingi o'yinlariga omad tiliymiz!
+6   
12 апр 22:55:39
Анвар Рахимов
Ҳали ҳаммаси олдинда. Насаф кучайиб бораверади.
+6   
12 апр 22:48:45
Munchen BAYER
O'yinni tvda kurobman Nasafga biroz omad yetishmabdi Navbahor g'ababaga xaqli uynadi(Nasaf muxlisi)
+5   
12 апр 23:58:44
БИРОДАР АБДУРАИМОВ
Бердиев ва унинг жамоасига кейинги учрашувларда омад ёр булсин!Насаф ва Навбахор мухлисларини бир бирларига нисбатан булган узаро хурмат асло кутарилмасин!!!
+5   
12 апр 23:31:05
Navbahor.NamCity
G'alaba muborak Namanganlik aziz muxlislar. Ruziqul Berdiyevga esa omad keyingi uyinda. N1 uzbek murabbiylari orasida Berdiev.Nasaf muxlislariga xam doim galabalar yor bolsin. Navbaxor muxlisi
+5   
12 апр 22:51:54
Poison
O‘yinda mazmun bor bolalar umuman o‘zini yuqotib quymayapti. Agar shu uyinchilarni komanda saqalb qolsa ko‘p.komandaga bosh og‘riq buladi. Gap yo‘q zo‘r
+4   
13 апр 00:39:28
Liverpoolchi okangman!
Navbahor rostdan ham ko'proq havfli hujum qilibdi! G'alabaga xaqli o'ynabdi. Lekin mani qoil qilgan jihat nasaf muhlislari shuni tan olganligi! Mani nazarimda nasafni bolalarini Paxtakor bilan o'yindagi voqea ruhan sindirib qo'yibdi bunday paytda Ro'ziqul Berdievdan juda katta mahorat talab qilinadi manimcha bugun Navbahorga shu narsa qo'l keldi! Qashqadaryo axlini Namanganlik mehmonlarga bo'lgan hurmati uchun katta rahmat! Nasafga keyingi o'yinda omad! Ha aytmoqchi o'yindan avval Navbahorga omad tilagan qushnilarimiz Andijonliklarga ham katta rahmat!!! Lochinlar galabasi davomiy bo'lsin!!
+4   
13 апр 00:05:34
Навбахор Шахар
Насаф мухлислари хафа булманглар жамоайинглар яхши уйин курсатди омад биз тарафда булди Насафни кейинги уйинларига факат омад тилаймиз
+4   
12 апр 23:59:47
Aziz Badalov
Nasafda biroz jismoniy yakkama yakka kurawlarda yengilib qoydi va hujimda biroz rang baranglik korinmadi bugungi oyinda hudo holasa kiyingi oyinlada yutamiz.
Navbaxordi muhlislarini galaba bilan tabrikleyman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг