UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  3 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  4 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  20 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  33 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

Рўзиқул Бердиев: "Металлург"нинг чет эллик мураббийида ҳеч қандай услуб кўрмадим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Металлург"нинг чет эллик мураббийида ҳеч қандай услуб кўрмадим"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин мезмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин анча асабий тарзда кечди. "Металлург" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб ўйнашини билардик. Улар қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларга таяниб ўйнашди. 

Охирги паллада диққат-эътиборимизни йўқотдик ва бу учун жазоландик. Биринчи таймга нисбатан иккинчи таймда кўпроқ вазиятлар яратдик. 

Вазиятлардан фақат биттасини голга айлантирдик. Ўйлайманки, рақибдан яхшироқ тўп тепдик, аммо натижа биз ва мухлислар кутгандек бўлмади. Ғалабани қўлдан бой берган бўлсак-да, йигитларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Улар борини бериб ўйнашди. 

- Меҳмон жамоа устози хорижлик. Унинг ўйин услубига қандай баҳо берасиз?

- Ҳеч қандай услуб кўрмадим. Жамоа ҳимояланди ва узун паслар билан ўйнади. "Металлург" АГМК билан беллашувда ҳам ҳимояга таяниб, қарши ҳужумда ўйнаганди. Лекин бу – футбол, балки бу у танлаган ва ёқтирган услубдир. "Металлург" футболчилари кўп вазиятларда майдонга ётиб олишди, бу эса мухлисларимизга ёқмади. Албатта, уларнинг танлаган ва қўллаган тактикаси шу эди, бу уларга қўл келди.

- Ўтказиб юборилган голда рақиб футболчиси (Аброр Тошқўзиев – таҳр.) ёлғиз қолдирилди. Бу ҳимоячиларнинг айбимиди?

- Умумий қилиб олсак, кўпчиликнинг хатоси бўлди. Эътиборни йўқотмаслик керак эди. "Металлург" комбинацион стандарт вазиятларга урғу беришини билардик. Ўша вазиятда ёш ўйинчимиз Акрамов диққат-эътиборни йўқотиб, хато қилди.  Гол бўлган вазиятда Умид Эргашевни хатоси бормиди деб ўйлагандим, аммо кейин билсам, тўп Ҳусниддин Алиқуловга тегиб, рикошет орқали дарвозага кириб кетган экан.

-  Ғолиб Ғайбуллаев қайдномадан жой олмади...

- Ғолиб "Навбаҳор" билан баҳсда кичик жароҳат олганди. Шу боис у қайдномага киритилмади.

- Олдинда "Насаф"ни ОЧЛ плей-оффи доирасидаги "Банияс"га қарши муҳим ўйин кутмоқда. Жамоа охирги 3 ўйинда ғалаба қозона олмагани футболчиларга салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Албатта, бу борада ишлаймиз. Натижалар таъсир қилади, албатта. Бироқ бу каби ҳолатларга олдин ҳам дуч келганмиз. Ўйлайманки, йигитларни руҳий ҳолатини яхшилаймиз.

- Биздаги маълумотларга кўра, "Насаф"га Ўзбекистон Кубоги мукофот пули ва декабр ойи маоши берилмагани айтилмоқда. Бу қанчалик асосли?

- Бу нарса рост. Йўқ десам нотўғри бўлади. Ўйлайманки, бу қарздорликлар таъсир кўрсатгани йўқ. Раҳбарият тез орада бу масалани ечади.





Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика