Рўзиқул Бердиев: "Машъал" Муртозаев учун 2 миллиард сўм сўради"

Narzulla Saydullayev
21 авг 2020
Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" биздан кучли эканини ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам кўрсатди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Жамоавий ўйин ҳам, индивидуал ҳаракатлар ҳам юқори. Буни амалда ҳам кўрсата олишди. Иккинчи голдан кейин биз навбатдаги ўйинни ўйлаб ўзгаришларни амалга оширдик.

Ҳозир ўйинлар ораси қисқа, "Пахтакор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотишни истамагандик. Ўзгаришлар қилинганидан кейин ўйинимиз мазмуни йўқолди. Олдинлари "Пахтакор"га қарши баҳсда боримизни берардик ва кейинги ўйинни ўйламасдик. Аммо ҳозир вазият бошқача. Уч кун олдин ўйнайдик, яна уч кундан кейин "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз.

Абдураимовни қайтариш режамизда йўқ эди, Муртозаев борасида "Машъал"га таклиф билан чиқдик. Аммо Муборак клуби унинг трансферини сотиб олиш учун биздан 2 миллиард сўм сўрашди. Ҳумоюнни БАА клубидан ҳам таклиф борлигини айтишганди. Ҳозирги вазиятда бу суммани тўлай олмаймиз ва таркибимизда бор футболчиларга таянамиз", - дейди Бердиев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia