UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   2 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  14 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  2 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  26 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   29 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2

Рўзиқул Бердиев: "Жавоб голидан сўнг ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик. Захирамизнинг бироз бойлиги ўйин натижасига таъсир ўтказди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жавоб голидан сўнг ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик. Захирамизнинг бироз бойлиги ўйин натижасига таъсир ўтказди"

Ўзбекистон Суперкубогидаги ғолибликдан сўнг "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Кубокни қўлга киритиш жуда ёқимли. Ўйинни ҳаяжон ва хато билан бошладик. Бунинг оқибатида гол олиб чиқдик. Жавоб голидан сўнг ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик. Бугун ҳимоявий ўйин билан қарши ҳужумларда ҳаракат қилишимиз керак эди. Вазиятлар кўп яратдик, бироқ кўпроқ гол кирита олмадик. Бугун кучли жамоани мағлубиятга учратдик.

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Марко Станоевичнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Бугун бизни қандай ўйин кутиб турганини билардик. Уч йилдан бери "Пахтакор" билан тўқнаш келмоқдамиз. Бугун ғалаба қозондик. Биз жуда хурсандмиз. Ҳар доим ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг вазифамиз.

- Олдинда кутёатган ОЧЛ баҳсларида Ҳусниддин Алиқуловни ўрни қанчалик билинади?

- Албатта, бу жуда катта йўқотиш. У жамоа етакчиси эди. Бироқ, биз у Европага кетганидан хурсандмиз. Унинг ўрнини тўлдириш биз учун асосий вазифа. ОЧЛда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. ОЧЛ қуръасини кўрдингиз, бизга таниш бўлган икки жамоа билан бир гуруҳдан жой олдик. "Ал Садд" ва "Ал Файсали" билан тўқнаш келганмиз. Улар бизга янгилик эмас. Яхши натижа учун ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" энди учта лигада кураш олиб боради. Бу жамоага қийинчилик туғдирмайдими?

- Агар эътибор қаратган бўлсангиз, "Пахтакор" бир таркиб билан ўйинларни ўтказяпти. Биз уларда чарчоқ борлигини билардик. 25-дақиқадан кейин "Пахтакор" суст ўйнашни бошлади. Бизнинг захирамиз бироз бойлиги бу ўйин натижасига таъсир ўтказди. Сафимизга имкон қадар кўпроқ ўйинчиларни жалб қиляпмиз, айнан улан бошқа ўйинларда бизга ас қотишади.

- "Насаф" кўпроқ кубок жамоаси эканлиги ва кубок ўйинларига яхшироқ тайёргарлик кўриши ҳақидаги фикрга қандай қарайсиз?

- Шунга ўхшаяпти. Чемпионатда ёрқин ўйнолмаяпмиз. Шундай десак ҳам бўлади, менимча. Албатта, чемпионатда охиригача курашамиз. Умуман олганда фикрингизда жон бор.

- Майдон четида юз берган зиддият ҳақида гапира оласизми? Черан бутун "Насаф" жамоасини қуюшқондан чиқарадиган бирор сўз айтдими ёки бошқа сабаб борми?

- Умар Эшмуродов жамоамизнинг энг беозор ўйинчиси. Уни қуюшқондан чиқариш учун анча тер тўкиш керак. Модомики, шундай бўлган экан, демак рақиб унга нимадир деган. Менимча, саволингизга жавоб олдингиз. Драган эса майдондан чиқиб кетаётганда ҳам жамоамизга нисбатан бироз ҳурматсизлик қилди. Мен эса унинг ҳаракатлари нотоғри эканини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бор нарса шу. Футболга эмоциялар керак. Боксда ҳам жангдан олдин икки боксчини учраштиришади. Бу ҳам шунга ўхшаш нарса.

- Лима Круз кўп ўйинларда асосий таркибда майдонга тушяпти. Бугунги учрашувда ҳам уни омади келмади. Нега таркибдаги бошқа ҳужумчиларга имконят берилмаяпти. Аргентиналик ҳужумчи ёки Амонов...

- Тўғри, Лима вазиятлардан фойдаланишда яхши ҳаракат қилмагандир, лекин унинг функцияси рақибга ҳалал бериш. Чавес ва Амоновга нисбатан рақиб ҳимоячиларига кўпроқ босим қилади. Айнан шу сабаб унга имконият берилмоқда. Бугун ҳам айнан шу сабабдан у асосий таркибда майдонга тушди. У кўп меҳмат қилди.

- Марко, оғир жароҳатдан тикланиш жараёни қандай бўлди?

- Жароҳат олганимдан сўнг операция қилиндим. Шундан сўнг, уйда олти ой тикланиш жараёнини ўтказдим. Бу жуда қийин дамлар эди. Май ойидан жамоага қўшилдим, асталик билан формамни тикламоқдаман. Гол урганимдаги эмоциялар айнан шу оғир дамларнинг таъсири. Бу вақт жуда қийин бўлди. Энди эса жамоа биланман. Яна бир неча йил клуб учун боримни беришга ҳаракат қиламан.

- Марко, "Насаф" дастлабки ярим соатда ўз ўйинини топа олгани йўқ. Сиз ўша пайт майдонда эдингиз. Умуман жамоа ўйинини ўзгаришга нима туртки берди?

- Тўғриси, мен буни сезмадим. Четдан балки сизга шундай кўрингандир. Тўғриси, мен майдонда туриб буни сезмадим.

- "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. "Насаф" эса бу жамоани ишончли тарзда мағлуб қилди. Нега бу каби ўйинни Суперлигада кўрсата олмаяпсизлар?

- Чемпионатимизда ўртамиёна жамоа қолмаган. Лигамизда катта ўзгариш бўлди. Кўпчилик натижа учун ҳаракат қиляпти. Бизга барқарорлик етишмайди, баъзида эса махорат. "Пахтакор" ҳужумкор жамоа. Кўп жамоалар эса бизга ҳимоявий ўйин таклиф қилади. Биз эса бундан қийналяпмиз. Буни ўзимиз ҳам тан оламиз. Ҳужумчиларимизда айнан шу сабабдан муаммо бўлмоқда. Устимизда ишлашда давом этамиз. Руҳий тарафдан бу ғалабадан сўнг муаммолар ечилиши керак. Олдинда жуда кўп ўйинларимиз бор. Ўйлайманки, ҳамма фронтда яхши ҳаракат қила оламиз. 

- Шерзод Насруллаев жамоадан кетади деган миш-мишлар бор. Бу қанчалик рост?

- Кетадиганлар кетиб бўлди, бўлдида энди (кулади). Йил бошида ҳужумчимиз кетди, иккинчи даврада тўпураримиз жамоани тарк этди. Шерзод борасидаги гап сўзларни мен ҳам эшитдим. Лекин бирор факт ёки таклиф йўқ. Насраллаев жамоада қолади.

- ОЧЛ қуръасида юлдузли жамоаларга тўқнаш келмаганингиздан ҳафа бўлмадингизми? 

- "Ал Садд"да юлдуз йўқми? Йўқ, ҳафа бўлмадик. Исталган рақиб билан ўйнайверамиз.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика