UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. "Навбаҳор" кучли таркибга эга тажрибали жамоа. Биз рақибдан шунақа қаршиликни кутгандик. Кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очко тақдим этди. Ҳисобда икки марта орқада бориб ҳам ғалабага эришдик.

- Абдувоҳид Неъматов пенальти тепишни ўзи ҳоҳладими?

- Биз бошқа футболчиларга шу вазифани юклагандик. У Марко билан келишган ҳолда шу қарорга келди ва бу қарор ўзини оқлади.

- Ҳакамликни қандай баҳолайсиз?

- Назаримда ҳаммаси тўғри бўлди. Муҳокама қилмоқчи эмасман, ўйин бузилиб қолмади.

- "Насаф"нинг трансфер режаси қандай?

- Биз раҳбарият бу борада муҳокама қилаяпмиз. Янада кучайишимиз керак. Шу сабабдан баъзи вариантларни кўриб чиқамиз.



- "Насаф"нинг иккинчи голини VAR кўраётганда Бобир Абдихолиқов билан вазиятни муҳокама қилдингиз. Шу ҳақида айтиб берсангиз?

- Биринчи вазиятда улар ўйиндан ташқари ҳолатни кўраяпмиз дейишди. Кейин қўл ҳақида гап чиқди. Шу биз учун бир оз тушунарсиз бўлди. Ҳозир ўша вазият видео такрорини кўришга улгурмадим.

- Шерзод Насруллаев ва Абдувоҳид Неъматовлар легионерга айланиши ҳақидаги гап-сўзларга фикрингиз қандай?

- Шерзод Насруллаев ҳақида ҳеч қандай гап эшитмадим. Абдувоҳид Неъматов бизга шунақа таклифи бор эканини айтди. Бироқ, у ҳозир бизга керак. У қайсидир жамоага иккинчи дарвозабон сифатида боришга лойиқ эмас. Бу нотўғри бўлади. Эрон чемпионати клублари бизнинг жамоадан даража жиҳатдан устун деб ўйламайман. 

- Сизнинг маслаҳатингизни у қандай қабул қилди?

- Тўғри қабул қилди, эътироз билдирмади. Биз унга мақсадларимиз, жамоага ва мухлисларга кераклигини айтдим, тушунди.





Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика